Nokia 5030 - Nokia батареясини аниқлаш кўрсатмалари

background image

қилиши мумкин. Вилганинг кўринишлари

қўйидагиларнинг бири орқали аниқланади: E, EB, X, AR,

U, A, C, K, ёки UB.

Батарея юзлаб марта зарядланиши ва зарядсизланиши

мумкин, бироқ сўнгида у барибир кучсизланади.

Гаплашиш ва кутиш вақтлари одатдагидан сезиларли

даражада қисқа бўлса, батареяни ўзгартиринг. Фақат

Nokia томонидан тасдиқланган батареялардан

фойдаланинг ва батареянгизни фақат Nokia томонидан

тасдиқланган ва ушбу қурилма учун мўлжалланган

зарядловчилар ёрдамида қайта зарядланг.

Агар батарея биринчи марта ишлатилаётган бўлса ёки

батарея узоқ вақт давомида ишлатилмаганда, батарея

зарядлашини бошлаш учун зарядловчи қурилмани улаб,

кейин ажратиб, кейин қайта улаш лозим бўлиши мумкин.

Батарея тўлиқ зарядсизланган бўлса, экранда зарядлаш

белгиси пайдо бўлиши ёки қўнғироқ қилишдан олдин бир

неча дақиқа ўтиши мумкин.

Хавфсиз олиб ташлаш. Батареяни олишдан олдин ҳар

доим қурилмани ўчиринг ва зарядловчини ажратиб

олинг.

Тўғри зарядлаш. Зарядловчи қурилмадан

фойдаланмаётганда уни электр розеткаси ва

қурилмадан ажратиб қўйинг. Тўлиқ зарядланган

батареяни қувватловчига улатиб қолдирманг, чунки

ҳаддан ташқари қувватлаш унинг иш муддатини

қисқартириши мумкин. Ишлатилмай қўйилган тўлиқ

зарядланган батарея вақт ўтиши билан зарядини

йўқотади.

Экстремал ҳароратлардан сақланиш. Батареяни ҳар

доим 15˚C ва 25˚C (59˚F ва 77˚F) даражали ҳароратда

сақлашга ҳаракат қилинг. Экстремал ҳароратлар

батареянинг фаолият муддатини қисқартириши ва

самарадорлигини сусайтириши мумкин. Совуқ ёки иссиқ

батареяли қурилма вақтинчалик фаолият кўрсатмаслиги

мумкин. Батареянинг ишлаши музлашдан паст

ҳароратларда айниқса чекланган.

Қисқа туташув ҳосил қилманг. Тасодифий қисқа туташув

танга, қисқич ёки ручка каби металл объект батареянинг

позитив (+) ва негатив (-) терминалларини тўғридан-

тўғри бирлаштирганда рўй бериши мумкин. (Улар

батареяда металл чизиқлар сифатида жойлашган.) Бу,

масалан сиз бўш батареяни чўнтак ёки сумкангизда

ташиётганда рўй бериши мумкин. Терминалларнинг

қисқа туташуви батарея ёки уланган предметни

шикастланишига олиб келиши мумкин.

Нобуд қилиш. Батареяларни оловга ташламанг, чунки

улар портлаши мумкин. Батареяларни ташлашда

маҳаллий қоидаларга риоя қилинг. Иложи борича қайта

ишлашга топширинг. Маиший чиқинди сифатида